115

ЖАМИЯТНИНГ ГЛОБАЛЛАШУВИ ШАРОИТИДА ОИЛАВИЙ ТАРБИЯ ҲАМДА БОЛАЛАР ВА ОТА-ОНАЛАР МУНОСАБАТЛАРИНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

«Ижтимой фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан 2024 йил 15 октябрдан бошлаб «БОЛАЛАР ТАРБИЯСИ: ҲОЛАТИ, ХУСУСИЯТЛАРИ ВА МУАММОЛАРИ» мавзусида телефон сўрови ўтказилмоқда.

Тадқиқотнинг мақсади ёш авлодни тарбиялаш ва бирламчи ижтимоийлаштиришнинг асосий институти сифатида оилани ўрганиш, ўзбекистонликлар оилаларида болаларнинг баркамол ривожланиши учун яратилган шароитларни аниқлаш, глобаллашув жараёнлари ва ҳозирда жамиятимиз олдида турган синовлар ва таҳдидлар билан боғлиқликда болалар ва ота-оналарнинг ўзаро муносабатларини ривожлантириш истиқболларини аниқлаш, шунингдек, фуқароларнинг ахборот-коммуникация технологиялари, интернет, гаджетлар ва ижтимоий тармоқларнинг ёш авлоднинг қадрият йўналишларига таъсири ҳақидаги фикрини ўрганишдан иборат.

Тадқиқотнинг муҳим босқичларидан бири – болалар ҳуқуқ ва манфаатларининг амалга оширилиши ва ҳимоя қилиниши билан боғлиқ масалаларни ўрганиш.

Телефон сўровида мамлакатимиз ҳудудлари аҳолиси, эркаклар ва хотин-қизлар, ёш ота-оналар ва катта ёшдаги ота-оналар, турли соҳаларда банд бўлган турли миллат ва ижтимоий қатламлар вакиллари иштирок этишади.

Сўров давомида мамлакатдаги стационар ва мобил телефон алоқасининг барча абонентлари орасидан танлаб олинган респондентлар тасодифий стратификацияланган танлов усули қўлланилади.

Маълумотларни тўплаш Марказ мутахассислари тайёрлаган ягона стандартлаштирилган саволнома бўйича телефон сўрови ўтказиш орқали амалга оширилади.