21.05.2025
35
Жорий йилнинг 20–22 май кунлари Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ўтказилган анъанавий “Карьера куни” тадбирлари замонавий таълим билан меҳнат бозори ўртасида самарали мулоқот платформасига айланди. Ушбу тадбирларда “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ҳам фаол иштирок этди.
Университетнинг Халқаро муносабатлар, Халқаро ҳуқуқ, Халқаро иқтисодиёт ва менежмент йўналишлари бўйича битирувчи талабалар билан учрашувларда марказ мутахассислари томонидан “Ижтимоий фикр” марказидаги амалиёт ва иш фаолияти имкониятлари, социологик тадқиқотларни амалга оширишда инновацион ёндашувлар, жамоатчилик фикрини ўрганиш орқали ижтимоий сиёсатга таъсир этиш механизмлари ҳақида маълумот беришди.
Тадбирда иштирок этиш марказга нафақат иқтидорли битирувчилар билан бевосита мулоқот қилиш, балки, келгусида илмий изланишларга қизиқувчи ёш кадрларни аниқлаш, кадрлар захирасини шакллантириш имконини ҳам берди. Ушбу ташаббус давлат ва илмий ташкилотлар ўртасида кадрлар алмашинувини мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлди.