05.06.2025
25
Ҳурматли юртдошлар!
Азиз ватандошлар сизларни «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази жамоаси номидан сизларни Ислом оламининг энг улуғ ва муқаддас айёмларидан бири — Қурбон ҳайити байрами муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!
Бу муборак ва улуғ байрам — фақат диний ибодат эмас, балки олийжаноб инсонпарварлик, бағрикенглик ва бирдамлик ғояларини ҳаётга татбиқ этувчи улуғ қадриятлар кунидир.
Қурбон ҳайити – нафақат қурбонлик қилиш суннати, балки иймон, сабр, шукроналик ва ўзга учун фидо бўлиш руҳини тарғиб этади. У инсон қалбида юксак маънавият, жамиятда эса ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлайди.
Бу айём ҳар биримизга оила бағрида меҳр-мурувват, маҳалла-фуқаро муносабатларида ҳамжиҳатлик, бутун жамиятда тинчлик ва барқарорлик ҳиссини янада кучайтиришга туртки беради.
Бугунги глобал ўзгаришлар даврида маънавий якдиллик ва ижтимоий бирдамлик ҳар қачонгиданда муҳим. Қурбон ҳайити ана шу бирликни, меҳр-оқибатни, эзгуликни умумбашарий қадрият сифатида ёритади.
Шу фазилатли айёмда юртимиз тинч ва обод, қалбларимиз нурли бўлсин. Барча оилаларда файзу барака, эзгу ниятлар рўёбга чиқсин. Инсоннинг инсонга бўлган муҳаббати, ғамхўрлиги ва ихлоси тобора юксалсин!
Қурбон ҳайити барчангизга муборак бўлсин!
Эҳтиром билан,
«Ижтимоий фикр» республика
жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази