127

Инновацион ривожланиш агентлиги ташаббуси билан Жаҳон Банкининг “Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш” (МУНИС) лойиҳаси доирасида 2024 - йил 1-августдан бошлаб тадқиқотчилар учун “English for Science” бепул ўқув дастурини онлайн шаклда амалга ошириш режалаштирилган.

Мазкур дастурнинг асосий мақсади 1000 нафар саралаб олинган тадқиқотчининг академик инглиз тилидаги билим ва кўникмаларини ошириш ҳамда нуфузли халқаро илмий журналларга мақолаларини тайёрлашга амалий ёрдам беришдан иборат.

Шу муносабат билан, ушбу дастурни кенг тарғиб қилинишида ҳамда иштирок этиш истагини билдирган профессор-ўқитувчи, илмий ходим, изланувчилар ва стажёр-тадқиқотчиларни жорий йилнинг 10-июл санасига қадар қуйида келтирилган ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкинлигини маълум қилади.

“English for Science” ўқув дастури учун рўйхатдан ўтиш ҳаволаси: https://shorturl.at/mDqqw