05.07.2024
232
Жорий йилнинг 3 июл куни “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази, тезкор тадқиқотлар бўлими раҳбари Сеитов Мансур Шерикбаевичга Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг 2024-йил 28-июндаги 356/1 — сон баённомасига биноан социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси берилди.
Сеитов Мансур Шерикбоевич “Ёшларнинг ҳаётий позицияларини ўрганишнинг инновацион усулларини жорий этиш хусусиятлари” мавзусида ёзилган илмий ишини, Алексеева Виктория Сергеевна илмий раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси илмий даражаларни бериш бўйича DSc.20/30.12.2019.С.23.02 илмий кенгашининг йиғилишида муваффақиятли ҳимоя қилган эди.
Мансур Шерикбоевич, Марказимиз жамоасининг кўз ўнгида камол топган у йиллар давомида қилган самарали меҳнати, ғайрат-шижоати, тинимсиз изланишлар ва илм йўлида чеккан заҳматлари шарофати билан муносиб равишда фалсафа доктори даражасига эришди!
“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ходимлари номидан Сеитов Мансур Шерикбаевични қутлаймиз ҳамда социология соҳасидаги меҳнат ва илмий фаолиятингизни шараф билан давом эттириб, янада юқорироқ даражаларга эришишингизга тилакдошмиз. Сизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик ва омад ҳамиша ёр бўлсин! Бахтингизга яқинларингиз, оилангиз ва фарзандларингиз доимо омон бўлишсин! Исмингизга муносиб равишда фақат олға интилинг!