16

ФАН ВА СПОРТ УЙҒУНЛИГИДАГИ ҒАЛАБА

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан Президентнинг “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ эти.ш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ҳамда 11 ноябр — “Касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан шахмат бўйича мусобақа ташкил этилди.

Беллашув Фанлар академияси тизимидаги илмий муассасалар ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, фикрлаш маданиятини ривожлантириш ва жамоавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилди.

Ғолиблар Ўзбекистон Фанлар академияси Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан кубок, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Қатнашчилар бу каби тадбирлар илм аҳлининг фаоллигини ошириш, жисмоний ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилаётганини таъкидладилар.

Мазкур нуфузли тадбир доирасида ўтказилган шахмат мусобақасида “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази Социологик тадқиқотларни ахборот-математик таъминлаш бўлими мудири Бокун Игор Михайлович фахрий 1-ўринни қўлга киритди.

Бу ютуқ илмий тафаккур, диққат ва сабот уйғунлигининг амалий ифодаси сифатида жамоа ичида фахр ва илҳом манбаи бўлди.

“Ижтимоий фикр” маркази жамоаси Бокун Игор Михаиловични ушбу муваффақият билан чин дилдан табриклайди. Унинг ғалабаси нафақат шахсий ютуқ, балки марказ ходимларининг ижтимоий фаоллиги, ақлий салоҳияти ва жамоавий бирдамлигининг ёрқин ифодасидир.

Тадбир Фанлар академияси тизимида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ходимлар ўртасида ҳамжиҳатлик ва дўстона муҳитни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим ташаббус сифатида катта аҳамият касб этди.