286

«ИЖТИМОИЙ ФИКР. ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ» журнали

 

Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази шуни мамнуният билан маълум қиладики,  «Ижтимоий фикр.Инсон ҳуқуқлари» Ўзбекистон гуманитар журналининг  2023 йил I сони нашрдан чиқди.

«Ижтимоий фикр.Инсон ҳуқуқлари» Ўзбекистон гуманитар журнали илмий тадқиқотлар ютуқлари ҳақидаги янги ахборотларнинг асосий тезкор манбаи ҳисобланади.  Журналда илмий тадқиқотлар  натижалари ва усуллари, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш ва режалаштириш тўғрисида маълумотлар бериб борилади, фанни ривожлантиришнинг услубий масалалари муҳокама қилинади, йирик илмий муаммолар илгари сурилади, илмий йўналишларга баҳо берилади, илмий шакллар тўғрисида маълумотлар тақдим этилади.

Журналда қуйидаги рукнлар мавжуд:                                                                                                                   

- Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатини акс эттирувчи - «ЎЗБЕКИСТОН ВА ЖАҲОН ҲАМЖАМИЯТИ»;

- жамоатчилик фикрини ўрганиш  натижалари - «ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИ»;

- ижтимоий-сиёсий тадқиқотлар ижтимоий онгнинг ижтимоий идеали -  «ИЖТИМОИЙ ТАДҚИҚОТЛАР»;

- фан ва таълим масалаларинининг социологик таҳлили -  «ФАН. ИННОВАЦИЯЛАР. ТАЪЛИМ»;

- этник ўзига хосликнинг табиати «МЕНТАЛИТЕТ РАНГБАРАНГЛИГИ»;

- қадриятлар ва қадриятларг оид  йўналишларнинг  мазмун-моҳияти -  «МАЪНАВИЯТ - КЕЛАЖАККА ЭЛТУВЧИ ЙЎЛ»;

- илм-фан оламидаги долзарб воқеалар, қарашлар, фикрлар, мулоҳазалар -  "ВОҚЕАЛАР.ДАЛИЛЛАР.ШАРҲЛАР";

-ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ТАДҚИҚОТЛАР НАТИЖАЛАРИ; «ИҚТИСОДИЙ ДЕМОКРАТИЯ ВА БОЗОР МУНОСАБАТЛАРИ»;

- ҳуқуқий муносабатлар ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш мезонлари ва усуллари - "ҲУҚУҚИЙ МАСАЛАЛАР: НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТ»;

-вопросы квинтэссенций общественно-политических, культурологических, моральных и философских идей в гносеологических исследованиях «ФИЛОСОФИЯ КУЛЬТУРЫ В КОНТЕКСТЕ ВРЕМЕНИ»;

- ёшлар сиёсатининг қадрият маконини таҳлил қилиш -  «ЁШЛАР ЁШ ДАВЛАТДА»  ва бошқалар.

Ҳурматли муаллифлар ва журналхонлар, журнал таҳрир ҳайъати сиўни  гуманитар журналнинг 2023 йил навбатдаги III сонини шакллантиришда «Ижтимоий фикр» РЖФЎМининг  расмий веб-сайтида тақдим қилинган  замонавий техник талабларни ҳисобга олган ҳолда ўзингизнинг долзарб ва муаммовий мақолаларингиз билан фаол иштирок этишга таклиф қилади.