15

9 МАЙ - ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ

Инсон қадри, миллат хотираси ва авлодлар ворисийлигини улуғлайдиган 9 май - Хотира ва қадрлаш куни юртимизда чуқур ҳурмат ва эҳтиром билан нишонланади. Бу сана Ватан озодлиги, халқ тинчлиги ва бугунги осойишта ҳаёт йўлида жасорат кўрсатган фахрийлар, меҳнат фронти иштирокчилари ҳамда эл-юрт манфаати учун хизмат қилган инсонлар хотирасини ёд этиш куни сифатида алоҳида аҳамият касб этади.

“Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази жамоаси барча юртдошларимизни 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан самимий муборакбод этади.

Хотира - миллат маънавиятининг мустаҳкам таянчи, қадрлаш эса инсонга бўлган юксак эҳтиром ифодасидир. Юртимизда кекса авлод вакилларига ҳурмат кўрсатиш, уруш ва меҳнат фахрийларини эъзозлаш, уларнинг ҳаёт йўли ва жасоратини ёш авлодга ибрат сифатида тарғиб этиш эзгу қадрият сифатида қарор топган.

Айниқса, Янги Ўзбекистон шароитида инсон қадрини улуғлаш, кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жамиятда меҳр-оқибат ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида изчил амалга оширилмоқда.

Ушбу қутлуғ айёмда юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва Ватанимиз равнақи йўлида хизмат қилган барча инсонларнинг порлоқ хотирасига юксак эҳтиром билдирамиз.

Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик, юртимизга барқарор тараққиёт ва фаровонлик тилаймиз.

                                                                                              Ҳурмат билан,
                                                         “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази жамоаси