62

Жорий йилнинг 24 январ куни "Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш марказида марказ интервъюерлари ва соҳа мутахассислари иштирокида  йил якуни ҳисоботи бўйича илмий-амалий давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур давра суҳбатида 2024 йил давомида амалга оширилган тадқиқотларнинг илмий асосланганлиги, натижадорлиги ва уларни янада такомиллаштириш имкониятлари ҳақида фикр алмашувлари бўлиб ўтди. Шунингдек, мулоқот жараёнида кенг жамоатчилик фикрини чуқурроқ англаш, соҳага оид илмий ёндашувлардан самарали фойдаланиш, тизимли таҳлил қилиш услублари ҳамда тадқиқот жараёнидаги муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича илмий-амалий таклифлар кўриб чиқилиб хулоса қилинди.

Тадбир давомида, давлат сиёсатининг долзарб йўналишлари учун муҳим бўлган иқтисодий, ижтимоий ва маданий кўрсаткичларни аниқлашда интервьюерлар томонидан эришилган ютуқлар, аҳоли орасида жамоатчилик фикрини янада чуқурроқ англаш ҳамда йиғилган маълумотларни холисона таҳлил қилишдаги касбий маҳорати алоҳида таъкидланди. Марказ фаолиятига муносиб ҳисса қўшган интервьюерлар чуқур миннатдорлик рамзи сифатида ташаккурнома билан тақдирландилар.

Йиғилиш якунида тадбир иштирокчилари жамоатчилик фикрини илмий асосда ўрганиш, инновацион ёндашувлар билан бойитиб бориш хамда асосланган амалий ечимлар ишлаб чиқиш жамият тараққиёти учун муҳим эканини таькидлашди.