47

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан “Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” мавзусида жамоатчилик фикри сўровини ўтказишни бошлади.

Мазкур жамоатчилик фикри сўровини ўтказишдан мақсад фуқароларнинг гендер тенглик тушунчаси ҳақидаги қараши ва мамлакатимизда хотин-қизлар ўз ҳақ-ҳуқуқлари тўғрисидаги хабардорлик даражаси қай ҳолатда эканлигини  ўрганиш. Юртдошларимиз ўз кундалик ҳаёти давомида гендер тенгсизлик ҳолатига қанчалик дуч келишлари, мамлакатимизда қайси соҳаларда гендер тенгсизлик кузатилиши, фуқаролар фикрича гендер тенгсизлик келиб чиқишининг асосий сабаби нимадалиги шунингдек, охирги 5 йил ичида гендер тенглик масаласи қанчалик ривожланганлиги ва бугунги кунда қай даражада эканлиги каби саволларга аҳолининг фикр-мулоҳазаларини ўрганишга қаратилган.

Фуқароларнинг, оилаларда аёлларга нисбатан зўравонлик муаммосининг қанчалик жиддийлиги, зўравонликнинг қандай турлари мамлакатимизда кўп учраши, эркакнинг аёлларга қўл кўтариши-зўравонлик қилиши ҳолатларида ким айбдорлиги, жамиятимиз мазкур муаммони очиқ гапиришга қанчалик тайёрлиги шу билан бирга оилавий зўравонлик натижасида келиб чиқадиган салбий оқибатлар, жамиятимизда зўравонликнинг олдини олиш учун ёрдам беришга фуқароларнинг тайёрлик даражасини аниқлашга қаратилган.