241

«Ўзбекистонликлар оила тўғрисида: кўрсатмалар ва устуворликлар»

Оила азалдан жамиятимизнинг асоси бўлиб келган ва ижтимоий сиёсатда муҳим роль ўйнайди. Мамлакатимиз Асосий Қонунининг янги таҳририга киритилган муҳим ўзгартишлардан бири шундаки, никоҳ таркибида аёлларга ҳам, эркакларга ҳам тенг ҳуқуқлар берилади ва ихтиёрий никоҳга кириш қўллаб-қувватланади. Замонавий оила ўзи қамраб олган ижтимоий муносабатларни, шу жумладан болалар, ёшлар, оила институтини ижтимоий, иқтисодий ва маданий қўллаб-қувватлаш кафолатлари масалаларини кенгайтиришга қаратилган.

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази мамлакат фуқароларининг мутлақо турли жиҳатлар, жумладан, оиланинг роли ва оилавий қадриятлар ҳақидаги фикр ва тасаввурларини аниқлашга қаратилган тадқиқотларни олиб бормоқда. Илгари ўтказилган тадқиқотлар натижаларининг таҳлили оила ҳар бир инсон учун базавий қадрият эканлигини тасдиқлаб турибди, у фуқароларни фаол фаолиятга, муваффақиятли ишлашга, янги ютуқларга ундайди, қийинчиликларни енгишга ва янги марраларга эришишга ёрдам беради.

2023 йил 1 май куни «Ижтимоий фикр» РЖФЎМ мамлакат аҳолиси ўртасида «Ўзбекистонликлар оила тўғрисида: кўрсатмалар ва устуворликлар»

мавзусида телефон сўрови ўтказишга киришди, унинг мақсади оилавий ва шахслараро муносабатлар, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатлар мониторингини олиб бориш, фуқароларнинг замонавий оиланинг инсон ҳаётидаги роли, ёшларга никоҳга кириш ва оила қуриш учун зарур бўлган шароитлар, эрта никоҳга бўлган муносабатлар, эрта никоҳ ва ажримларнинг сабаблари, оила аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатларни ўрнатиш тамойиллари ҳақидаги фикрини аниқлаш ва ўрганиш, анъанавий оилавий қадриятларнинг маъноси, никоҳнинг мустаҳкамлиги даражасини, ўзбекистонликлар оилаларида фарзандлар тарбиясининг ролини ва оиладаги фаровонлик ва бахт-саодатнинг асосий омилларини, сўнгги 10 йил ичида оила ижтимоий институт сифатида қандай ўзгарганлигини аниқлашдан иборат.