221

Парламент комиссиясининг
2023 йил 1 ноябрдаги 59-сонли

қарорига 1-илова

 

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди

“Жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг самарали ва замонавий механизмларини жорий этиш, шунингдек жамият бошқарувида мазкур институтлар иштирокини кенгайтириш” мавзусида давлат гранти 6-қўшимча танловини

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:

  1. Жамоатчилик назорати соҳасида фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлик қилишнинг, шунингдек уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг замоанавий механизмалрини жорий этиш.

 

Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
  2. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий веб сайти ва t.me/group_jamoat_fondi телеграм каналида жойлаштирилган ва янги юкланган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
  3. Охирги ўзгартириш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
  4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
  5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
  6. Ташкилотнинг солиқ қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома;
  7. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 200 миллион сўмгача.

Ҳужжатлар 2023 йил 3 ноябрдан 7 декабргача қабул қилинади.

Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй. 

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий веб сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (78) 238-23-76, 238-23-77.