258

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича «Maecenata»  жамғармаси раиси билан учрашув

2023 йил 7 июлда «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказида Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича «Maecenata»  жамғармаси раиси, 2023 йилги Президент сайловини кузатиш бўйича халқаро миссия вакили жаноб Р.Штравитц билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Марказ фаолиятига оид масалалар – жамоатчилик  фикрини ўрганиш технологиялари ва усуллари, тадқиқотларнинг ишчи воситалари ва танловларни ишлаб чиқиш, ўтказилаётган сўровларнинг мавзулари муҳокама қилинди.

Муҳокама давомида ўзбекистонликлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш, ўтказилган жамоатчилик фикри сўровлари натижаларига кўра, муҳимлигини англаш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув амалий мулоқот  шаклида бўлиб ўтди ва жаноб Р. Штравитцда катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, учрашувда гендер тенглик, умуминсоний қадриятлар, оила ва оилавий муносабатлар, таълим, бағрикенглик, хайрия ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш каби долзарб масалалар доирасидаги социологик тадқиқотларнинг аҳамияти таъкидланди.

Учрашув ишчанлик руҳида  ўтди, унда томонларнинг вакиллари бир-бирларига миннатдорчилик ва келгусидаги ҳамкорлик истиқболларига ишонч билдирдилар.