08.11.2023
233
Парламент комиссиясининг
2023 йил 1 ноябрдаги 57-сонли қарорига
2-илова
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди 2023 йил учун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг буюртмасига қайта давлат ижтимоий буюртмаси танловини:
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
№ |
Давлат органлари фаолиятининг устувор йўналишлари, |
Буюртмачи давлат органи |
Ажратилган маблағ. |
1. |
Устувор йўналиш: Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, узоқ қишлоқ ҳудудларида ишсизликни камайтириш. Мақсад: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этилган 14 та Маҳаллий ривожланиш марказларда (МРМ) фаолият юритаётган тренерлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш. Аҳолини янада кўпроқ қисмини касбий кўникмаларга ўргатиш, касбларга қайта тайёрлаш тизимини кучайтириш. Ташкил этилган МРМлар фаолияти мониторингини амалга ошириш. Вазифалар: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этилган 14 та МРМлар фаолияти мониторингини амалга ошириш. Мониторинг жараёнида ўқитилганлар сони ва уларни ўқишдан кейинги жараёнда бандлиги таъминланганлик ҳолатини таҳлил қилиш. Таҳлиллар асосида маълумотнома тайёрлаш. Маҳаллий ривожланиш марказларда фаолият юритаётган 138 нафар устоз ва 70 нафар тренер гуруҳлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш. Ўқув жараёнларини олиб бориш мақсадида тузилган ўқув модулларини талаб даражаси ҳолатини ўрганиш. МРМларни касбга тайёрлаш, қайта касбга ўқитишда моддий - техника базасини тўлиқ эканлик ҳолатини ўрганиш ва шароит яратиш. |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
2 000 |
Жами 1 та давлат ижтимоий буюртмаси |
2 000,0 |
Ижтимоий аҳамиятга молик бўлган лойиҳани амалга оширишда давлат ижтимоий буюртмасининг шартлари:
- ижрочи-ташкилот белгиланган тартибда ННТ сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши зарур;
- давлат ижтимоий буюртмасини бажариш доирасида амалга оширадиган фаолиятнинг ижрочи-ташкилотнинг уставидаги вазифаларга мувофиқлик келиши;
- ижрочи-ташкилотда лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган кадрлар ва техник имкониятнинг мавжудлиги;
- ижрочи-ташкилотда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар ва дастурларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги тажрибанинг мавжудлиги;
- лойиҳани амалга ошириш ҳақидаги шартномани сифатли ва ўз вақтида бажариш, уни амалга ошириш вақтида ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишни, очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, амалдаги қонун ҳужжаталарига тўлиқ риоя этиш.
Давлат ижтимоий буюртмаси берилиши учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши зарур:
Ариза тақдим этаётган ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтининг раҳбари имзоси ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
www.fоndngo.uz сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаси учун ариза;
Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;
Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.
Ҳужжатлар 2023 йил 3 ноябрдан 7 декабргача қабул қилинади. Тақдим этилган муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва натижалари эълон қилинади.
Ҳужжатлар “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди” номига “Ўзбекистон почтаси” орқали муҳрланган конвертда (А4 формат) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри Бунёдкор кўчаси, 1-уй.
Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондинин www.fоndngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин. Маълумот учун телефонлар: 78 238-23-76, 78 238 23 77.