04.09.2023
213
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЭРКИНЛИГИ: БАҲОЛАР ВА ФИКРЛАР
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида кўрсатилган фуқароларнинг шахсий ҳуқуқлари ва эркинлиги ҳақида хабардорлик, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражаси, қайси ташкилот инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлигига риоя этилиши ва ҳимоя қилинишининг кафолати бўлиб хизмат қилиши, мамлакатда фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинлигининг ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида хабардорлик ва уларни баҳолаш, давлат томонидан фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинлигининг ҳимоя қилинишини ва ҳуқуқий саводхонликни таъминлаш соҳасини такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган чоралар самарадорлигини баҳолаш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўз касбий бурчининг адолатли ва ҳалол бажарилиши, қонунга риоя қилиниши, шаън ва қадр-қимматнинг ҳимоя қилиниши нуқтаи назаридан уларга бўлган ишончи даражаси – шу ва бошқа кўплаб масалалар «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан фуқароларнинг инсоннинг барча конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлиги ҳимоя қилиниши ва амалга оширилишини таъминловчи суд-ҳуқуқ тизими ҳақидаги фикрини ўрганиш мақсадида 2023 йил август ойида ўтказилган «Инсон ҳуқуқлари ва эркинлиги: баҳолар, фикрлар ва қарашлар» мавзусидаги социологик сўровда ёритилади.