20.09.2023
187
STADA Health Report cоғлиқни сақлаш соҳасидаги етакчи Европа тадқиқотлари
2023 йил 20 сентябрда Тошкентда STADA Health report-2023 кенг кўламли тадқиқот натижалари тақдимоти бўлиб ўтди. 2023 йилда STADA соғлиқни сақлаш масалалари бўйича халқаро жамоатчилик фикри сўровини ўтказди. STADA – бу 125 йилдан ортиқ вақт давомида одамлар соғлиғига ғамхўрлик қилиш, шериклар ва истеъмолчилар билан ишончли муносабатларни ўрнатиш миссиясини бажариб келаётган фармацевтика компанияси ҳисобланади.
«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази тадқиқотда компаниянинг ҳамкори бўлди, у Ўзбекистон Республикасининг 18 ёш ва ундан катта ёшдаги 2000 нафар респондентлари ўртасида телефон сўрови ўтказди. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Европанинг 14 та мамлакати ва Қозоғистон билан бир қаторда STADA Health report-2023 йиллик ҳисоботида тақдим этилган бундай глобал тадқиқотда биринчи марта иштирок этди.
Тадбир давомида соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассисларига одамларнинг хулқ-атворини, фармацевтика ва тиббий саводхонлик даражасини, соғлиғига бўлган эҳтиёж ва ташвишларини яхшироқ тушунишга ёрдам берадиган баъзи тадқиқот натижалари тақдим этилди, бу умуман соғлиқни сақлаш тизимини яхшилашга имкон беради.