29.09.2023
264
БАЙРАМ ТАБРИГИ
Ҳурматли устоз ва мураббийлар, таълим соҳаси ходимлари ва педагогик меҳнат фахрийлари! “Ижтимоий фикр” РЖФЎМ жамоаси Сиз, азизларни Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан муборакбод этади!
Бу байрам ҳаётимиздаги алоҳида нурли ва ёрқин байрам ҳисобланади, чунки у ҳар биримизнинг қалбимизда биринчи ўқитувчи ва мактабдаги илк кунларимиз ҳақидаги энг ёқимли хотираларни уйғотади, бизга бебаҳо билим олами эшикларини очган, энг яхши инсоний фазилатларни ривожлантириш учун шароитлар яратган, билимга ва ўз-ўзини ривожлантиришга интилиш уйғотган ўқитувчи-педагогларга чуқур миннатдорчилик туйғуси билан барча ўзбекистонликларни бирлаштиради.
Марказимизнинг меҳнат жамоасида бепоён ва гўзал Ватанимизнинг Тошкент, Фарғона, Бухоро, Андижон, Самарқанд ва бошқа кўплаб шаҳарлари ҳамда қишлоқларидаги умумтаълим мактаблари ва олий ўқув юртлари битирувчилари меҳнат қилишади. Ходимларимизнинг ишга масъулиятли муносабати, фидойилиги ва доимо янги кашфиётларга ташналик билан ажралиб туриши, албатта, Сиз, устозларнинг меҳнатингиз самарасидир. Ҳаётда ўз тақдирини ўзи белгилаш чоғида ёш авлодга доно маслаҳатлари билан ёрдамга шай устоз-мураббийларимиз бор экан, нафақат Марказимиз, балки бутун мамлакатимиз келажаги ҳақида ташвишланишга ҳожат йўқ.
Ҳурматли устоз ва мураббийлар! Масъулиятли ва шарафли меҳнатингиз, меҳрибон ва зийраклигингиз, донишманд ва билимдонлигингиз, касбий маҳоратингиз ва фидойилигингиз учун барчангиздан самимий миннатдормиз. Сизларга чин қалбдан мустаҳкам сиҳат-саломатлик, ҳаётий фаровонлик, бахту саодат, ёш авлодга билим бериш ва тарбиялашдек эзгу ишларингизда муваффақиятлар тилаймиз! Касбингизга бўлган чуқур иштиёқ, болаларга нисбатан чексиз меҳр-муҳаббат, ўқитиш ва ўрганиш, яратишга интилиш ҳамда профессионал маҳоратнинг янги юксак чўққиларни забт этиш истаги Сизни ҳеч қачон тарк этмасин!
“Ижтимоий фикр”
республика жамоатчилик фикрини
ўрганиш Маркази