239

Ўзбекистон илк бор Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг саммитига мезбонлик қилмоқда.

Бугун Халқаро конгресс марказида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Тошкент саммити ўз ишини бошлади. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.
Саммитда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Эрон Президенти Иброҳим Раисий, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов, Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар ҳамда ИҲТ бош котиби Хусрав Нозирий иштирок этди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн олтинчи саммитидаги нутқи.