27.06.2023
276
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига!
Бугун, 27 июнь куни мамлакатимизда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни нишонланади!
Президентимиз Шавкат Мирзиёев матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган табригида шундай деди: «Бу айём нафақат ўз ҳаётини шу соҳага бағишлаган фидойи инсонлар, балки уларнинг машаққатли ижод ва меҳнат маҳсулидан баҳраманд бўладиган миллионлаб муштарийлар, тингловчи ва томошабинлар, бутун жамиятимиз учун ҳам қадрлидир. Биз мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлигини, ахборот олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқини таъминлаш масаласини инсон қадрини улуғлаш, демократик жамият ва халқпарвар давлат қуришга қаратилган тараққиёт стратегиямизнинг муҳим ва ажралмас қисми деб биламиз».
Сўнгги 29 йил ичида Ўзбекистон Жаҳон матбуот эркинлиги индексида 7 поғонага кўтарилди. Расмий маълумотларга кўра, 2016-2023 йилларда Ўзбекистонда рўйхатга олинган оммавий ахборот воситаларининг сони 41 фоизга ошди. Агар 2016 йилда 1514 та ОАВ рўйхатга олинган бўлса, 2023 йилга келиб бу кўрсаткич 2140 тани ташкил қилди.
«ИЖТИМОИЙ ФИКР» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази матбуот ва оммавий ахборот воситаларининг барча ходимларини, шунингдек, давлат ва нодавлат ташкилотлари ва ҳокимиятларидаги ушбу соҳа билан турдаш, касбий фаолиятнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлб, халқ билан мулоқотни мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётган ахборот хизматлари ва оммавий ахборот воситалари ходимларини самимий табриклайди!
«ИЖТИМОИЙ ФИКР» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази матбуот ва оммавий ахборот воситаларининг барча ходимларига сиҳат-саломатлик, бахт, касбий ва ижодий фаолиятида муваффақиятлар тилайди!