23.09.2026
46
МАҲАЛЛАЛАРДА АҲОЛИ ЎРТАСИДА ҚЎШМА ОНЛАЙН-СЎРОВ БОШЛАНДИ
«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан ҳамкорликда республика маҳаллаларида аҳоли ўртасида онлайн социологик сўров ўтказишни бошлади. Тадқиқот IF-Online панели орқали амалга оширилмоқда ва жамоатчилик фикрини бевосита маҳалла даражасида ўрганишга қаратилган.
Тадқиқот бошлангани муносабати билан «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази IF-Online панелида рўйхатдан ўтган сўров иштирокчиларига тадқиқотда қатнашишнинг асосий қоидаларига риоя қилишни сўраб мурожаат қилади.
Рўйхатдан ўтиш жараёнида ўзингиз ҳақингизда ишончли ва ҳаққоний маълумотларни киритишингизни, сўровномани тўлдиришда эса барча саволларга ўзингизнинг ҳаётий ҳолатингиз, тажрибангиз ва шахсий фикрингиздан келиб чиққан ҳолда мустақил жавоб беришингизни сўраймиз.
Ҳар бир саволни диққат билан ўқиб чиқинг ва айнан Сизнинг фикрингизни энг тўғри акс эттирадиган жавоб вариантини танланг.
Сўровномани бошқа шахс номидан тўлдириш, уни бошқа шахсга топшириш, шунингдек, саволларга учинчи шахсларнинг бевосита иштироки ёки кўрсатмаси асосида жавоб беришга йўл қўйилмайди.
Ҳар бир жавоб тадқиқотнинг муҳим қисми ҳисобланади. Жавобларнинг ҳаққоний ва мустақил бўлиши иштирокчиларнинг фикр ва баҳоларини холис акс эттирадиган сифатли маълумотларни олиш имконини беради.
IF-Online иштирокчиларига тадқиқотга масъулият билан ёндашганлари ва жамоатчилик фикрини ўрганишда фаол иштирок этаётганлари учун миннатдорлик билдирамиз!


