13

Самарқандда болалар фаровонлиги ва саломатлигига бағишланган халқаро форум ва конгресс ўз ишини бошлади

Бугун, 21 октябрь куни Самарқанд шаҳрида «Болалар фаровонлигига инвестициялар — барқарор ва адолатли келажак сари йўл» мавзусидаги Ҳалқаро саммит ва Болалар онкологияси ва гематологияси бўйича II Халқаро конгресс ўз ишини бошлади. Мазкур нуфузли тадбир дунёнинг кўплаб давлатларидан етакчи экспертлар, шифокорлар, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда давлат арбобларини бир майдонда жамлади.

Саммитнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мурожаати ўқиб эшиттирилди (мурожаатни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти раҳбари – Президентнинг матбуот котиби Шерзод Икромович Асадов ўқиб эшиттирди).

Шунингдек, очилиш сессиясида қуйидаги нуфузли меҳмонлар ва раҳбарлар ўз табрик сўзлари билан иштирок этишди:

  • Халилур Раҳман — БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси Президенти;
  • БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг табрик сўзи БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий мувофиқлаштирувчиси Сабин Махл томонидан ўқиб эшиттирилди;
  • Зироат Мирзиёева — Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними;
  • Амина Моҳаммед — БМТ Бош котибининг ўринбосари (видеомурожаат орқали);
  • Нажат Маалла М’жид — БМТ Бош котибининг Болаларга нисбатан зўравонлик бўйича махсус вакили;
  • Шаҳноза Мирзиёева — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари.

Юқори даражадаги пленар сессия спикерлари

«Болаларни кенг миқёсда қўллаб-қувватлаш ва инвестициялар» мавзусидаги биринчи юқори даражадаги пленар сессияда дунёнинг кўплаб давлатлари ва халқаро ташкилотларнинг етакчилари маъруза қилдилар:

  • Эмине Эрдоған — Туркия Республикаси Биринчи хоними;
  • Айгул Жапарова — Қирғиз Республикаси Биринчи хоними;
  • Тамара Вучич — Сербия Республикаси Биринчи хоними (2017–2026);
  • Неҳмат Аун — Ливан Республикаси Биринчи хоними;
  • Оксилия Мнангагва — Зимбабве Республикаси Биринчи хоними;
  • Доктор Тедрос Адханом Гебреесус — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори (видеомурожаат орқали);
  • Карлос Родригес-Галиндо — St. Jude болалар тадқиқот марказининг ижрочи вице-президенти;
  • Эдуар Бегбедер — ЮНИСЕФнинг Европа, Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича минтақавий директори;
  • Апарнаа Соманатан — Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича Инсон капиталини ривожлантириш минтақавий директори;
  • Наталья Петкевич — Беларусь Республикаси Бош вазирининг ўринбосари;
  • Дилрабо Мансури — Тожикистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари;
  • Муҳаммад Азман Азиз Муҳаммад — Халқаро ижтимоий таъминот ассоциацияси Президенти.

Кун давомида болалар онкологияси ва гематологиясини ривожлантириш, саратон касаллигини даволаш тизимини такомиллаштириш, замонавий ҳужайра технологиялари ҳамда тиббиётда аниқ ёндашувларни жорий этиш масалаларига бағишланган қатор панель сессиялари ва илмий йиғилишлар ўтказилмоқда.

Мазкур нуфузли халқаро тадбирда «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази номидан директор ўринбосари Муратов Т.Р. иштирок этмоқда.