446

Замонавий жамиятда халқаро хотин-қизлар куни – бу, авваламбор, баҳор, аёл гўзаллиги ва оилавий қадриятлар байрами. Бу инсониятнинг кучли ярми вакиллари ўзларининг севимли ва азиз аёлларини совға-саломлар ҳамда ўз ғамхўрлиги билан яна бир бор хушнуд қиладиган кун.

Ушбу кунда инсониятнинг гўзал ярмини шарафлашдан ташқари, аёлларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги ютуқлари ҳам нишонланади, Сайёрамиз аёлларининг ўтмиши, бугуни ва келажаги байрам қилинади.

8-март арафасида "Ижтимоий фикр" РЖФЎМда баҳор, севги-муҳаббат, гўзаллик ва нафосат байрами – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда "Ижтимоий фикр" РЖФЎМ эркаклар жамоаси нозик жинс вакилларини самимий табриклади. Тадбир меҳр-оқибат муҳитида ўтди.