07.03.2022
422
Азиз ва муҳтарама хотин-қизлар!
Мунис онахонлар ва қадрли опа-сингиллар!
8 Март - халқаро хотин-қизлар байрами билан Сиз азизларни чин дилдан самимий муборакбод этамиз!
Баҳорнинг ушбу гўзал илк байрами инсониятнинг Сиздек латофатли барча вакилаларига дунёда Сиз орқали яратилаётган гўзаллик, нафосат ва диллардаги ҳамоҳанглик учун, беқиёс ақл-заковатингиз, сабр-тоқатингиз ва инсонпарварлигингиз учун яна бир бор ташаккур билдириш имконини беради.
Янги Ўзбекистонда мамлакат хотин-қизлари жамият ҳаётининг барча соҳаларида, жумладан, соғлиқни сақлаш, таълим, жамоатчилик фаолияти ва давлат бошқаруви, фан ва маданият, тижорат ва тадбиркорлик бўйича эришаётган улкан марралар бизнинг тарихий ютуқларимиз ва фахр-ифтихор туйғуларининг чексиз манбаи ҳисобланади.
Ўзбекистон хотин-қизларининг мамлакат тараққиётига, оила ва жамиятда ёш авлодни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш, миллий ва умуминсоний, маънавий қадриятларимизни улар қалбига сингдириш ва янада ривожлантириш бўйича қўшаётган ҳиссалари беқиёсдир.
Хотин-қизларнинг бевосита иштирокисиз, пиру бадавлат онахонларимизнинг меҳрли дуоларисиз мамлакатдаги ўзгаришлар ҳам, оилалардаги бахт-саодат, фаровонлик ҳам бу қадар тўлиқ бўлмасди, албатта.
Атроф-оламни эзгулик ва меҳр-оқибатга, илиқликка тўлдираётган қалбингиз саховати, доимий куюнчаклик ва самимий ғамхўрлигингиз, юрак амри билан қилаётган шарафли меҳнатингиз ва барчага улашаётган қалб ҳароратингиз учун чуқур эҳтиромимизни қабул қилинг! Яқинларингиз, дўст ва ҳамкасбларингизга саховат билан улашаётган эзгулик, меҳр-оқибат ўзингизга, оилангизга бахт ва саодат бўлиб қайтсин, ушбу тароватли байрам Сизга тақдим этадиган алоҳида ҳурмат ва эътибор ҳамда юксак эътирофлар Сизга ҳамиша ҳамроҳ бўлсин!
Байрамингиз қутлуғ бўлсин, азиз онахонлар, қадрли опа-сингиллар!