265

БАЙРАМ ТАБРИГИ

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази барча юртдошларимизни кириб келаётган Янги 2023 йил байрами  билан  қизғин муборакбод этади!

Қутлуғ байрам муносабати билан юртдошларимизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий тинчлик-хотиржамлик ва фаровонлик, хонадонларига файзу барака, дастурхонларига тўкин-сочинлик тилаймиз.

Мамлакатимизда ўтказилаётган улкан ислоҳотлар даврида Янги йил она диёримиз учун улкан муваффақиятлар, ёқимли эътирофлар ва қувончли ташвишларга тўлиқ бўлишига тилакдошмиз.

Халқимиз бахт-саодати йўлида Янги йилнинг қадами қутлуғ ва баракали келсин! Миллатлараро ҳамжиҳатлигимиз янада мустаҳкамланаверсин!

Юртимиз доимо тинч, заҳматкаш халқимизнинг ҳаёти фаровон ва мамлакатимиз истиқболи нурафшон бўлсин!

Янги йилингиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар!