16.03.2022
384
2022 йил 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази томонидан 2021 йилда 200 нафар ўзбекистонлик тадқиқотчи олимлар учун академик инглиз тили бўйича билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ишга туширилган «English for science» дастурини якунлаш ва дастур иштирокчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Дастурнинг асосий мақсади қуйидаги вазифаларни амалга ошириш ҳисобига ўзбекистонлик олимларнинг халқаро даражага чиқиши ҳисобланади:етакчи илмий-техник маълумотлар базаларидан фойдаланишнинг сифат жиҳатидан ўсишини таъминлаш;олимларнинг халқаро рейтингдаги илмий журналларда мақолалар чоп этиш ва хорижий илмий конференцияларда иштирок этиш фаоллигини ошириш;олимларнинг ўз тадқиқотлари натижаларини тижоратлаштириш учун хорижий молиялаштириш манбаларини (грантларини) излашдаги фаоллигини ошириш.
Тақдирланганлар орасида “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг етакчи илмий ходими Решетников Иван Валерьевич ҳам бор.
Биз ўз ҳамкасбимизни ушбу тўққиз ойлик курсни муваффақиятли тугатганлиги билан табриклаймиз ҳамда унга илмий ва касбий фаолиятида янгидан-янги ютуқлар тилаймиз.