328

Халқаро бағрикенглик куни

16 ноябрь куни бутун дунёда халқаро бағрикенглик куни нишонланади. 1995 йилнинг шу куни ЮНЕСКОга аъзо давлатлар Бағрикенглик тамойиллари декларацияси ва Ҳаракатлар дастурини қабул қилдилар. 1996 йилда Бош Ассамблея БМТга аъзо давлатларга ҳар йили ушбу кунни нишонлашни таклиф қилди.

Жамиятда юзага келиши мумкин бўлган келишмовчиликлар ва низоли вазиятларни барвақт огоҳлантириш ва олдини олиш бўйича тадбирларни ташкил этиш учун асос сифатида миллатлараро муносабатларнинг ҳолатини кузатиб бориш  Ўзбекистон Республикасининг миллатлараро муносабатлар соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб ҳисобланади.

«Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази бағрикенгликка асосланган миллатлараро муносабатлар маданиятини, мамлакатда миллатлараро муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш тенденцияларини аниқлаш, ўзбекистонликларнинг мамлакатимизда яшовчи турли миллатлар вакилларига тенг ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлаш даражаси ҳақидаги фикрларини ўрганиш мақсадида мониторинг режимида «Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар жамоатчилик фикри кўзгусида: баҳолар, ҳолат, ўзгаришлар, муаммо ва ечимлар» мавзусида кенг қамровли социологик тадқиқотлар олиб борилмоқда. Олинган натижалар мамлакатдаги мавжуд вазиятни ва миллатлараро муносабатлар ривожининг бевосита истиқболларини ўз вақтида ва ишончли баҳолаш имконини беради ҳамда давлат миллий сиёсати, жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий барқарорлиги, мамлакат фуқароларининг хайрихоҳлиги, этник ва диний бағрикенглик фуқароларнинг миллатлараро ва фуқаролик тотувлигининг асосий омили сифатида намоён бўлишидан далолат беради

«Бағрикенглик» атамасининг пайдо бўлишининг тарихий шартлари, унинг моҳияти ва тушунчаси, маданиятлар ва халқлар ўртасида ўзаро тушунишни чуқурлаштириш орқали бағрикенгликни шакллантириш ҳамда «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган социологик тадқиқотларнинг асосий натижалари тўғрисида Ўзбекистон Миллий телерадиоканалининг «Дунё бўйлаб» каналидаги  2022 йил 19 ноябрда «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази матбуот хизмати раҳбари ва студиянинг бошқа меҳмонлари иштирокида ташкил этилган   “Бевосита мулоқот”  дастурида  айтиб ўтилди.

ВИДЕОМАТЕРИАЛ