293

  «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан ўтказиладиган социологик ва маркетинг тадқиқотлари учун ходимларни (интервьюерларни) ишга таклиф қиламиз.
Талаблар: Олий ёки тўлиқсиз олий (4-босқич талабалари) маълумотнинг мавжудлиги. Хизмат сафарларига тайёрлик.
Мажбуриятлар: аҳоли орасида сўров ўтказиш. Саволномалар ўрганилаётган масаланинг мавзуси билан боғлиқ.
Шартлар: сўров Ўзбекистоннинг барча минтақалари бўйлаб ўтказилади.
  Ишни ўқиш билан бирга олиб бориш мумкин. Иш тадқиқот даври учун шартнома асосида тақдим этилади. Хизмат сафари билан боғлиқ йўл харажатлари, яшаш ва овқатланиш Марказ томонидан қопланади.
Битта тадқиқот бўйича сўров ўтказиш муддати 7 – 14 тақвим кунини ташкил қилади. Тадқиқотлар бир ойда камида икки марта ўтказилади.
Тадқиқотда иштирок этиш бўйича ўртача иш ҳақи ўтказилган интервью сонига қараб бир кунда 120.000 сўмни ташкил қилади.
Сўров ўтказиш кўникмаларига эга бўлмаган, ишга қабул қилинадиган ходимлар бепул ўқитилади ва курс муваффақиятли ўталганидан кейин тегишли сертификат берилади.
Маълумот учун ☎️:
+998 90 632 8237
+998 71 239 4023
+998 71 239 4328