06.10.2022
684
«Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари» журнали
Ҳурматли муаллифлар ва ўқувчилар, «Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари» Ўзбекистон гуманитар журнали таҳририяти «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг расмий сайтида тақдим этилган замонавий ва техник талабларни ҳисобга олган ҳолда журналнинг 2022 йил IV сони учун ўз илмий мақолаларингизни юборишни таклиф қилади.
Журналда қуйидагиларни акс эттирувчи рукнлар мавжуд:
- Ўзбекистон ташқи сиёсати: «ЎЗБЕКИСТОН ВА ЖАҲОН ҲАМЖАМИЯТИ»;
- «ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИ» жамоатчилик фикрини ўрганиш натижалари;
- ижтимоий-сиёсий тадқиқотлар ва ижтимоий онгнинг ижтимоий идеали: «ИЖТИМОИЙ ТАДҚИҚОТЛАР»;
- фан ва таълим масалаларининг социологик таҳлили: «ФАН. ИННОВАЦИЯЛАР. ТАЪЛИМ»;
- этник ўзига хосликнинг табиати: «МЕНТАЛИТЕТ РАНГБАРАНГЛИГИ»;
- қадриятлар ва қадрият йўналишларининг моҳияти ва мазмуни: «МАЪНАВИЯТ – КЕЛАЖАККА ЙЎЛ»;
- фан оламидаги долзарб воқеалар, қарашлар, фикрлар, мулоҳазалар: «ВОҚЕАЛАР. ДАЛИЛЛАР. ШАРҲЛАР»;
- ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар натижалари: «ИҚТИСОДИЙ ДЕМОКРАТИЯ ВА БОЗОР МУНОСАБАТЛАРИ»;
- ҳуқуқий муносабатлар ва суд-ҳуқуқ ислоҳотларини баҳолаш мезонлари ва усуллари: «ҲУҚУҚИЙ МАСАЛАЛАР: НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТ»;
- гносеологик тадқиқотларда ижтимоий-сиёсий, маданий, ахлоқий ва фалсафий ғояларнинг квинтессенцияси масалалари: «Вақт шароитида маданият фалсафаси»;
- ёшларга оид сиёсатнинг қадрият маконини таҳлил қилиш: «ЁШ ДАВЛАТДА ЁШЛАР» ва бошқалар.
«Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари» журнали илм-фан ютуқлари ҳақидаги янги маълумотларнинг асосий тезкор манбаи ва Янги Ўзбекистонда илмий, гуманитар ва ижтимоий-сиёсий тараққиётни тезлаштиришга ёрдам берувчи энг муҳим восита бўлиб қолмоқда.
Журналдаги мақолалар академик илм-фан оламида алоҳида қизиқиш уйғотмоқда, уларда тадқиқотларни ўтказишнинг бориши ва усуллари баён қилинади, илмий, гуманитар, ижтимоий, иқтисодий ва маънавий тараққиёт муаммолари муҳокама этилади. Илмий тадқиқотлар натижаларини қайд эта туриб «Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари» журнали илмий ахборотни макон ва замонда узатиш, илмий ишларнинг узлуксизлиги ва ҳамкорлигини таъминлаш воситаси бўлиб хизмат қилади.
email: info@ijtimoiyfikr.uz