297

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази ходимлари малака ошириш курсини ўташни бошладилар

"Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази ходимлари учун йиллик малака ошириш дастури доирасида DIGITAL SPACE йўналиши бўйича малака ошириш курсларини ўтказишга старт берилди.

Курсда малака ошириш замонавий digital муҳитда ишлаш жараёнини такомиллаштириш зарурати билан боғлиқ.

Дастурни ўрганиш жараёнида рақамли муҳитга замонавий интеграциялаш, замонавий рақамли усуллардан фойдаланган ҳолда тадқиқотлар ўтказиш ва ишда йирик маълумотларни қўллаш масалалари муҳокама қилинади.

Ходимлар учун машғулотлар 2022 йил 23 сентябрда бошланди. Дарслар масофавий таълим технологиялари ва электрон таълимдан фойдаланган ҳолда онлайн тартибда ўтказилмоқда.

Якуний натижаларга кўра, иштирокчиларга малака ошириш курсларини ўтаганликларини тасдиқловчи сертификатлар берилади.