05.12.2020
423
«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 28 йиллиги арафасида мамлакат аҳолисининг жамоатчилик фикри сўровини ўтказди.
Сўровда ўзбекистонликларнинг мамлакат Асосий Қонунига муносабати, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий онги даражаси, уларнинг Конституцияда белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларнинг таъминланиши даражаси ҳақидаги тасаввурлари, шунингдек, суд-ҳуқуқ тизими ислоҳотининг самарадорлиги ҳақида аҳолининг фикри ўрганилди.
Сўровда мамлакат барча минтақаларининг аҳолиси, эркаклар ва аёллар, турли аҳоли қатламларига мансуб, турли ёш тоифалари ва миллатлар вакиллари, шаҳарликлар ва қишлоқдагилар, давлат ва нодавлат ташкилотлари ходимлари, фермерлар ва тадбиркорлар, талаба ва ўқувчилар, пенсионерлар ва уй бекалари иштирок этдилар.