311

Парламент комиссиясининг

2022 йил 27 июлдаги 21-сонли

қарорига 2-илова

 

 

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди

“Маҳаллаларда  ободликни таъминлаш, соғлом турмуш тарзини, тиббий ва экологик маданиятини юксалтириш”

 мавзусида  тўртинчи давлат грантларини ажратиш учун танлов

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар қабул қилинади:

  1. Оролбўйи ҳудудларида экологик вазиятни тиклашга кўмаклашишда ҳамда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда ижтимоий шерикликни кучайтириш;
  2. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда ННТларнинг фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш;
  3. “Менинг маҳаллам – обод ва яшил макон” шиори остида маҳаллалар ободлигини таъминлашга қаратилган дастурларни амалга ошириш
  4. Маҳаллаларда маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлашда ижтимоий шерикликни кучайтириш;
  5. Маҳаллаларда очиқ спорт майдончалари яратиш, соғлом турмуш тарзи, экологик ва тиббий маданиятни юксалтиришга кўмаклашиш;
  6. Маҳалла аҳолисининг маънавий дунёқараши ва бирдамлигини таъминлашда ижтимоий шериклик аҳамиятини юксалтириш;
  7. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашда ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назорати лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш;
  8. Ижтимоий шериклик асосида ижтимоий-иқтисодий муаммолари кўп бўлган қишлоқ ва маҳаллаларда Янги Ўзбекистон маҳалласининг қиёфасини яратиш;
  9. Олис ва табиий иқлим шароити оғир маҳаллаларни ободонлаштиришга қаратилган ижтимоий шериклик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш;
  10. Ижтимоий-иқтисодий муаммолари кўп бўлган ҳамда олис ва табиий иқлим шароити оғир маҳаллаларда аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш.

Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати. 
  2. www.fоundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза.
  3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган нодавлат нотижорат ташкилоти ва фуқаролик жамияти бошқа институтининг Устави (Низоми) ҳамда гувоҳномасининг нусхалари.
  4. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси.
  5. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари. 

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 100 миллион сўмгача. 

Ҳужжатлар 2022 йил 29 июлдан 31 августгача  қабул қилинади.

Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй. 

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин. 

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.