559

Муносиб мукофот билан табриклаймиз!

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстона муносабатлар қўмитаси томонидан «Ижтимоий фикр»  Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директорининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича  ўринбосари, социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),  доцент Виктория Сергеевна Алексеева  "Халқлар дўстлиги" кўкрак нишони билан таққдирлашга  тавсия қилинди.

Қайд этиш керакки, мамлакатимизда яшовчи барча миллат ва элат вакиллари ўртасида дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган,  мамлакатимиз, миллий маданий марказлар ва ташкилотлар самарадорлигини ошириш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган маҳаллий ва хорижий давлат идоралари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари ходимлари, ижтимоий соҳа вакиллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар кўкрак нишони билан тақдирланади.

«Ижтимоий фикр»  Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази жамоа орасида юртимизда яшаётган барча миллат ва элат вакиллари ўртасида дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган инсон борлигидан беҳад фахрланади.

Марказ ходимлари В.С.Алексеевани муносиб мукофот билан самимий табриклайди ва унга сиҳат-саломатлик ва янада самарали касбий муваффақиятлар тилайди!