510

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси,  ЮНЕСКОнинг МОСТ дастури бўйича Миллий мувофиқлаштирувчи  қўмитаси ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳамкорлигида «Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: назария, услублар, амалиёт» мавзусидаги доимий илмий-амалий семинар доирасида буюк мутафаккир ва шоир, ўзбек адабий  тилининг асосчиси, атоқли давлат ва жамоат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги ҳамда шоҳ ва буюк шоир, давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 539 йиллигига бағишланиб, “Маънавиятимиз сарчашмалари” мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Марказ ёшлари томонидан тайёрланган “Навоий ҳикматлари” лойиҳасининг тақдимоти ўтказилди, буюк шоирлар ғазалларидан намуналар ўқилди.

Тадбир сўнггида А.Навоий ва З.М.Бобурнинг таваллуд кунларига  бағишлаб тайёрланган “Маънавиятимиз сарчашмалари” мавзусидаги видеолойиҳа намойиши  ўтказилди.