02.03.2022
414
Очиқлик индекси
2022 йил 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстона муносабатлар қўмитаси биносида "Янги Ўзбекистонда ижтимоий шериклик: давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари" мавзусида семинар бўлиб ўтди, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси унинг ташкилотчилари бўлишди.
Семинарда мамлакат Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, "ЮКСАЛИШ" умуммиллий ҳаракати ва Тараққиёт стратегияси маркази раҳбарлари иштирок этдилар.
Ташкилотчиларнинг таклифига биноан семинарда "Ижтимоий фикр" Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори Н.Х.Раҳимова иштирок этди. 2021 йилда эълон қилинган "Очиқлик индекси" танлови якунлари бўйича тақдим қилинган 100 ташкилотнинг топ йигирматалигига кирган ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини, ахборот эркинлигини, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларда янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси тўғрисида"ги Фармонида белгиланган вазифаларни бажаришни таъминлаш тамойилини тасдиқлаган "Ижтимоий фикр" РЖФЎМ расмий веб-сайтига тантанали равишда сертификат топширилди.