369

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан контент-таҳлил социологик методи асосида мамлакат интернет-нашрларининг "Одам савдоси: интернет-маконнинг контент- таҳлили" мавзусидаги мониторинги ўтказилди.

Электрон оммавий ахборот воситаларини ўрганиш доирасида амалга оширилган веб-сайтлар мониторинги мамлакатда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни миллий даражадаги қайта йўналтириш тизимини тасдиқлаш тўғрисида” 2021 йил 8 февралдаги ва “Одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базасини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” 2021 йил 22 ноябрдаги қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 2020 йил 17 августдаги ЎРҚ-633-сон Қонуни ва бошқа ҳужжатларнинг  асосий қоидаларини, жумладан, миллий даражада, амалга оширишга қаратилган мажмуавий, тизимли ишлар олиб борилаётганлигини кўрсатди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Трансмиллий уюшган жиноятчиликкка қарши конвенцияси ва Одам савдосининг, айниқса, аёллар ва болалар савдосининг олдини олиш ҳамда уларга барҳам бериш, ушбу жиноятлар учун жазолаш тўғрисидаги протоколнинг нормаларини амалга ошириш давом эттирилмоқда, шунингдек, одам савдоси билан курашиш тўғрисидаги айрим қоидаларни миллий қонунчиликка киритиш устида ишлар олиб борилмоқда.

Ўтказилган контент-таҳлил тадқиқоти натижалари шуни кўрсатдики, 2021 йилнинг декабрь ва 2022 йилнинг январь-июнь ойларида ушбу мавзу билан боғлиқ 107 та мақола эълон қилинган, уларнинг 89 таси ахборот ва 18 таси таҳлилий тусдаги  мақолалардир.

БАТАФСИЛ...