464

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази "Ўзбекистон фуқароларининг қадрият мезонлари ва тамойиллари" мавзусида мунтазам равишда социологик сўров ўтказиб келади. Жорий йилда ушбу жамоатчилик сўрови 20-30 ноябрь кунлари республикамизнинг барча минтақаларида, 18 ёш ва ундан катта бўлган жами 1100 нафар респондентлар орасида ўтказилди. Мазкур социологик сўровни ўтказишда Марказнинг 29 нафар тажрибали интервьюерлари иштирок этдилар. Ахборотни йиғиш ягона андазавий саволнома бўйича респондентнинг уйида мулоқот - интервью ўтказиш усулида сўров ўтказиш орқали амалга оширилди. Сўров жараёнининг қандай кечаётганлиги Марказнинг “Амалий тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш” бўлими ходимлари томонидан мунтазам кузатиб борилди. Тадқиқотда иштирок этган респондентлар саволларга жуда катта қизиқиш ва мамнуният билан жавоб бердилар. Бугунги кунда сўров ишлари якунланиб, кейинги босқичларда тадқиқотнинг илмий асосланган натижаларини шакллантириш мақсадида уларни ўлчаш, киритиш, назорат қилиш, таҳлил этиш, моделлаштириш ва визуаллаштириш тартиблари ишлаб чиқилди.