10.11.2020
355
«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан амалга оширилган «Ўзбекистон: Ижтимоий фикр – 2020» юзма-юз сўрови якунланиб интернет сўрови давом этмоқда.
Жамоатчилик сўрови 30 октябрдан 8 ноябргача давом этди ва мамлакатнинг барча минтақаларида 18 ёш ва ундан катта ёшдаги жами 1100 нафар респондентлардан ўтказилди. Уларнинг 49,7%и эркаклар ва 50,3%и хотин-қизлар. Сўралганларнинг умумий сони уларда яшовчи аҳоли сонига мутаносиб тақсимланди ва қуйидагичани ташкил қилди: Қорақалпоғистон Республикасида – 5,6%, вилоятларда: Андижон – 9,2%, Бухоро – 5,7%, Жиззах – 4,1%, Қашқадарё – 9,6%, Навоий – 2,9%, Наманган – 8,3%, Самарқанд – 11,5%, Сурхондарё – 7,7%, Сирдарё – 2,5%, Тошкент – 8,7%, Фарғона – 11,1%, Хоразм – 5,5% ва Тошкент шаҳрида – 7,5%.
Шаҳар ва қишлоқ жойларида сўралган фуқароларнинг сони ҳам жойларда яшовчи аҳоли сонига мутаносиб танланди ҳамда уларнинг 50,5%ини шаҳарликлар ва 49,5%ини қишлоқликлар ташкил қилди.
Ҳозирда «Ўзбекистон: Ижтимоий фикр – 2020» мавзусидаги юзма-юз сўров жараёни тугатилиб, мазкур мавзуда интернет сўрови давом этмоқда. Ушбу сўровда иштирок этиб, ўз фикрингизни қуйидаги келтирилган ҳаволага ўтиб, сўровномага жавоб бериш билан тақдим қилишингиз мумкин.
http://cawi.exmd.uz/obshestvo_uz/