405

БАЙРАМ    ТАБРИГИ

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази юртдошларимизни она диёримизга тинчлик-барқарорлик, қалбимизга шодлик, эзгулик, кўзимизга нур, дастурхонимизга қут-барака ва оиламизга фаровонлик неъматларини олиб келаётган муқаддас Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этади.

Асрлар давомида эл-юртимизнинг маънавий ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаб, жамиятда ва халқимиз онгу шуурида миллатлараро бағрикенглик, ҳамжиҳатлик, меҳр-мурувват, ўзаро ёрдам, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, мустаҳкам ирода, ўзаро ҳурмат ва хайру саховат каби эзгу амалларни янада мустаҳкамлаб келаётган ушбу муборак байрам барчамизга қутлуғ бўлсин!

Байрам муносабати билан барча ўзбекистонликларга, энг аввало, юртимизда тинчлик-хотиржамлик, мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий қувонч ва тотувлик, муборак хонадонларига файзу барака тилаймиз, ҳамюртларимизнинг бир-бирларига бўлган меҳру оқибати янада зиёда бўлсин!

ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!