305

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Тошкентдаги аёллар форуми

Халқ дипломатияси ва гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлашда хотин-қизлар ҳамкорлигининг аҳамиятини инобатга олган ҳолда, ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида аёллар ва қизлар ҳуқуқларини таъминлашда дўстона, ўзаро манфаатли ва тенг ҳуқуқли муносабатларни чуқурлаштиришда гендер соҳасидаги ўзаро  ҳамжиҳатликнинг аҳамияти тобора ортиб бораётганини, хотин-қизлар ҳаракатининг ижодий салоҳияти ва ижтимоий архитектурани, давлат бошқаруви тизимини мустаҳкамлашда, шунингдек, хавфсизлик, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқтисодий, ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳал этишда хотин-қизларнинг  ўсиб бораётган ролини таъкидлай туриб, 2022 йил 18-19  август кунлари Тошкентдаги  Конгресс-холлда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти мамлакатларининг хотин-қизлар форуми  бўлиб ўтди, унда дунёнинг 8 мамлакатидан вакиллар иштирок этишди.

Форум доирасида қуйидаги мавзулар бўйича бешта ялпи мажлис бўлиб ўтди: "Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ролини  ва уларнинг қарорлар қабул қилишдаги иштирокини кучайтириш", "Хотин-қизлар тадбиркорлигининг ШҲТга аъзо давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қўшган ҳиссаси", "Инновациялар ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш: ШҲТга аъзо давлатлар жамиятларининг барқарор ривожланишини таъминлашнинг муҳим омили", "ШҲТга аъзо давлатларнинг барқарор ва инклюзив ривожланишида хотин-қизларнинг роли", "Пандемия муаммоларини бартараф этишда гендер ҳиссаси".

Учрашув якунида иштирокчилар аъзо давлатлар гендер тенглигини таъминлаш, аёллар етакчилиги ва хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш соҳасидаги юксак мақсад ва вазифаларга самарали хизмат қилишда давом этишига ишонч билдирдилар, бу ШҲТ маконида тинчлик, ҳамкорлик ва тараққиётни мустаҳкамлашга албатта катта ҳисса қўшади.