27.01.2023
349
Таъсисчилар мажлиси
Бугун «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази Таъсисчиларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Таъсисчилар мажлисини Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг социология кафедраси мудири Э.Х.Заитов олиб борди.
Мажлис кун тартибига асосан унда Марказ директори, иқтисодиёт фанлари доктори Н.Х.Раҳимованинг “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 22 февралдаги Фармони ижросини таъминлаш юзасидан 2022 йилда амалга оширган ишлари тўғрисида”ги ҳисоботи тингланди ва муҳокама қилинди. Мажлис иштирокчилари маъруза юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдириб, Марказнинг 2022 йилдаги фаолиятига баҳо бердилар.
Мажлисда, шунингдек, Марказ тафтиш комиссиясининг 2022 йилдаги фаолияти тўғрисида тафтиш комиссияси аъзоси А.Н.Алиқориеванинг ҳисоботи тингланди ва маълумот учун қабул қилинди.
Таъсисчилар мажлисида Марказнинг 2023 йил учун иш режаси лойиҳаси муҳокама қилинди ва билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида тасдиқланди.