258

Футбол: U-20: Ўзбекистон Осиё чемпиони бўлди

U-20 Осиё кубоги финалида Ўзбекистон терма жамоаси Ироқни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, Осиё чемпиони бўлди.

18 март куни бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари ўртасидаги U-20 Осиё кубоги финал учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси чемпион бўлди. Учрашув «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтди.

Ўйинни томоша қилгани Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, унинг набираси, Президент Администрацияси шўъба мудири, давлат раҳбарининг қизи Саида Мирзиёева, Осиё олимпия Кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар ташриф буюрди.

30-дақиқада Аббосбек Файзуллаев Ироқ дарвозасига гол киритди. Бироқ, офсайд сабаб натижа ҳисобга олинмади. Қолаверса, учрашувда VAR тизими ишлатилмагани сабабли жараённи қайта кўриш имкони бўлмади. Бир неча бор хавфли зарбалар кузатилганига қарамай, биринчи бўлимида ҳисоб очилмади.

Иккини бўлим икки жамоа учун ҳам шиддатли тарзда бошланди. Аббосбек Файзуллаевга нисбатан ўйин қоидаси бузилгач, ҳакам жарима зарбаси белгилади. 72-дақиқада Умарали Раҳмоналиев пенальтидан гол уриб, ҳисобни очди.

Учрашув давомида яна бир неча хавфли зарбалар кузатилди, бироқ, умумий натижа ўзгармади. Шу тарзда Ўзбекистон терма жамоаси ўйинда ғалаба қозонди.

Ғолибларга Осиё кубогини президент Шавкат Мирзиёев топширди.

Источник: Газета.uz

Видео