315

 «Замонавий социологияни ривожлантиришда жамоатчилик фикрининг роли (социологик тадқиқотлар натижалари бўйича)»

 

2022 йил 24 февраль куни соат 16.00да   «Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси,  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (ВЦИОМ, Россия), ЮНЕСКО МОСТ дастури бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий қўмитаси,   «INSA-CONSULERE» (Германия) бозор ва ижтимоий тадқиқотлар институти, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети билан биргаликда  «Замонавий социологияни ривожлантиришда жамоатчилик фикрининг роли (социологик тадқиқотлар натижалари бўйича)» мавзусида онлайн-форматида «Жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: назария, усуллар, амалиёт» халқаро илмий-амалий семинарини ўтказишни режалаштирмоқда.

Семинарда чет эл ва мамлакатимиз социолог олимлари иштирок этишади.