728

Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар

 

Ўзбекистонда мамлакат Президенти раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини мустаҳкамлаш, жамиятда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни янада кучайтириш, юртимизда истиқомат қилаётган халқларнинг этник-маданий ўзига хослигини сақлаб қолиш, жинси, ирқи, миллати, тили ёки диний мансублиги ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар камситишларга йўл қўймасликка қаратилган самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Миллатлараро муносабатлар соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири жамиятда юзага келиш эҳтимоли бўлган келишмовчиликлар ва низоли вазиятлардан эрта огоҳ қилиш ва уларнинг олдини олиш бўйича фаолиятни ташкил этиш учун асос сифатида миллатлараро муносабатларнинг ҳолатини мунтазам мониторинг қилиш ҳисобланади.

"Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази мамлакатда бағрикенгликка асосланган миллатлараро муносабатлар маданияти, миллатлараро муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш тенденцияларини аниқлаш ҳамда Ўзбекистонда истиқомат қилаётган турли миллатлар вакиллари тенг ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланиши даражаси тўғрисида ўзбекистонликларнинг фикрини ўрганиш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.M.Мирзиёевнинг “Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, “Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар жамоатчилик фикри кўзгусида” мавзусидаги комплекс социологик тадқиқотларни ҳар йили мониторинг тартибида ўтказиб келади. Тадқиқотлар натижалари давлатнинг миллий сиёсати, жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий барқарорлиги, мамлакат фуқароларининг хайрихоҳлиги, этник ва диний бағрикенглик фуқароларнинг миллатлараро ва фуқаролик тотувлигининг асосий омиллари эканлигидан далолат бермоқда.

2022 йил  25 июнь куни Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг "Dunyo bo`ylab" телеканали дастурида Миллий маданий марказлар раҳбарлари ва "Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг матбуот хизмати раҳбари Талиб Садиков иштирокида жонли эфирда бўлиб ўтган суҳбатда ана шулар ҳақида ва Ўзбекистондаги Миллий маданий марказлар ўз фаолиятини қай тарзда амалга ошираётгани тўғрисида сўз борди.

ВИДЕО МАТЕРИАЛ:

БАТАФСИЛ...