05.05.2022
401
ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР ОИЛА ТЎҒРИСИДА:КЎРСАТМАЛАР ВА УСТУВОРЛИКЛАР
Оила ҳар қандай замонавий жамиятнинг устувор қадриятидир, зеро, оиланинг мавқеи, унинг ҳолатини тавсифловчи тенденциялар жамиятнинг ҳақиқий истиқболларини очиб берадиган ижтимоий кўрсаткичлардир.
Оила ўзига хос ижтимоий-маданий институт бўлиб, жамиятнинг барқарорлиги ва мустаҳкамлиги кўп жиҳатдан унга боғлиқ.
“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази Халқаро оила куни арафасида аҳоли ўртасида “Ўзбекистонликлар оила тўғрисида: кўрсатмалар ва устувор йўналишлар” мавзусида телефон сўровини ўтказишни бошлади. Ўзбекистонликларнинг замонавий оила ҳақидаги фикри, ёш авлод тарбияси жараёнида оиланинг тутган ўрни, оиланинг ижтимоий институт сифатидаги ўзгариши, никоҳга кириш сабаблари, оилавий муносабатларни ўрнатиш тамойиллари, оилавий қадриятлар ва умуман бахтли ҳамда фаровон оилани шакллантириш шартларини аниқлаш сўровнинг асосий мақсади ҳисобланади.