318

Ўзбекистоннинг давлат ва жамият бошқарувидаги ТОП-40 аёллар рейтинги янгиланди

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати мутахассислари Ижтимоий-иқтисодий ташаббуслар институти экспертлари билан ҳамкорликда давлат тузилмалари, муассасалари ва жамоат ташкилотларида фаолият юритаётган 40 нафар аёлларнинг йиллик рўйхатини янгилади.

Ўрганиш натижалари мамлакатимизда тузилмавий ва институционал ўзгаришлар изчил давом этаётганини, гендер тенглик соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилаётганини, аёлларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ўрни ва мавқеи ортиб бораётганини тасдиқлайди.

Бу йил экспертлар рейтингга кўпроқ фаол фуқаролик позицияси, жамиятда бўлаётган воқеаларга бефарқ бўлмаган ва ташаббускорлиги туфайли жамият ва давлатдаги муҳим ўзгаришларга ҳисса қўшаётган нодавлат сектор вакилларини киритди.

Рейтингни шакллантиришда хотин-қизларимизнинг фуқаролик жамиятидаги ўрни, улар меҳнат қилаётган ташкилотларнинг мамлакат сиёсий кун тартибини шакллантириш, тармоқларни ривожлантириш ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни амалга оширишдаги институционал таъсир даражаси инобатга олинди.

БАТАФСИЛ...

* Фотоматериал: "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати матубот хизмати