445

«Жамоатчилик фикри. Инсон ҳуқуқлари» журнали

 

Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази «Жамоатчилик фикри. Инсон ҳуқуқлари» Ўзбекистон гуманитар журнали биринчи сонининг дунё юзини кўргани ҳақида хабар қилишдан мамнун (№1 (97) 2022).

Илмий журналнинг яратилиши фаннинг тарихида бурилиш нуқтаси бўлди. Нашрнинг ушбу тури олимлар ўртасида ўз тадқиқотларининг натижалари тўғрисидаги хатлар билан дастлаб расмийлаштирилмаган тарзда, сўнгра эса мунтазам равишда алмашишдан пайдо бўлди. Илмий алоқанинг янада барқарор тизимини яратиш зарурати илмий доираларнинг, шунингдек, деярли бир вақтнинг ўзида ҳам илмий журналнинг, ҳам баъзи илмий ҳамжамиятларнинг яратилиши учун асос бўлиб хизмат қилган «кўзга кўринмайдиган жамоалар»нинг пайдо бўлишига олиб келди.

Замонавий дунёда журнал илм-фан ва техникадаги янги нарсаларнинг асосий йўл бошловчиси ҳисобланади. Журнал илмий билимларни тарғиб қилишда муҳим рол ўйнашда давом этмоқда. Оммавий ахборот воситалари сонининг ўсиши билан журналларнинг фактик материал катта оқимидан энг муҳимини танлашдаги, уни таҳлил қилиш ва баҳолашдаги аҳамияти ортиб боради. Янгиларининг яратилиши ҳисобидан илмий журналларнинг бир мунча тўлдирилиши мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳозирги кунда илмий журналлар нашр этилаётган журналлар умумий сонининг камида ярмини ташкил этади, улар барча нашр этилаётган илмий маълумотларнинг 2/3 қисмини қамраб олади.

Бугунги кунда мамлакатимизда давлатимиз ва жамиятимизнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, мамлакатни модернизация қилиш, ушбу жараёнда парламент ва сиёсий партиялар, жамоатчилик назоратининг ролини кучайтиришга қаратилган кенг кўламли демократик ислоҳотлар жадал суръатлар билан амалга оширилмоқда. Мамлакат Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, Янги Ўзбекистонни барпо этиш – бу субъектив истак эмас, балки ҳозирги сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар шарт-шароитлардан келиб чиққан, халқимизнинг азалий интилишлари ва миллий манфаатларига жавоб берадиган фундаментал тарихий асосларга эга бўлган объектив заруратдир. Янги Ўзбекистон – бу асосий мақсади кўп миллатли халқимизнинг эркин, обод ва фаровон ҳаётини таъминлашдан иборат бўлган давлат. Бу – демократия, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида умумэътироф этилган меъёрларга қатъий мувофиқ тарзда ривожланаётган, халқаро ҳамжамият билан дўстлик ва ҳамкорлик тамойилларига таянувчи давлатдир. Ўзбекистонликлар бугунги кунда мамлакатнинг сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги жадал ўзгаришларни, жамиятда янгича муносабатларнинг шаклланишини, янги имкониятларни бевосита ўз мисолида ҳис этмоқдалар. «Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари», «қонун устуворлиги», «очиқлик ва ошкоралик», «сўз эркинлиги», «дин эркинлиги ва виждон эркинлиги», «жамоатчилик назорати», «гендер тенглик», «хусусий мулкнинг дахлсизлиги», «иқтисодий фаолиятнинг эркинлиги» каби фундаментал, демократик тушунчалар ва қадриятлар ҳаётимизнинг воқелигига айланиб бормоқда.

«Жамоатчилик фикри. Инсон ҳуқуқлари» Ўзбекистон гуманитар журнали фан ва техника ютуқлари ҳақидаги янги маълумотларнинг асосий тезкор манбаи бўлиб қолмоқда ва, ўз навбатида, Янги Ўзбекистонда илмий-техник ва ижтимоий-сиёсий тараққиётни тезлаштиришга ёрдам берувчи энг муҳим восита бўлиб қолмоқда. Журналда илмий тадқиқотлар натижалари ва усуллари, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш ва режалаштириш тўғрисида маълумотлар ўз аксини топган, фанни ривожлантиришнинг методологик масалалари муҳокама қилинади, йирик илмий муаммолар илгари сурилади, илмий йўналишларга баҳо берилади, илмий шакллар тўғрисида маълумотлар келтирилади.

Журналда чоп этиладиган мақолалар академик билимлар дунёсида алоҳида қизиқиш уйғотади, уларда тадқиқотларнинг бориши ва уларни ўтказиш усулларини баён этилади, илмий-гуманитар, ижтимоий, иқтисодий ва маънавий тараққиёт муаммолари муҳокама қилинади. Илмий тадқиқотлар натижалари – ғоялар, фактлар, қонунлар, категорияларни қайд этган ҳолда «Жамоатчилик фикри. Инсон ҳуқуқлари» журнали илмий меҳнатнинг узлуксизлиги ва кооперациясини таъминлаган ҳолда илмий ахборотни макон ва замонда узатиш воситаси бўлиб хизмат қилади.

Журналда чоп этиладиган мақолалар муаллифлари – гуманитар билим соҳадаги таниқли олимлар, файласуфлар, социологлар, сиёсатшунослар, иқтисодчилар, ҳуқуқшунослар, демографлар, тарихчилар, жамоат ва сиёсий арбоблар, илмий-тадқиқот институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва марказлари ходимлари, олий ўқув юртларининг ўқитувчилари, докторантлар ва магистрантлар.

Журналимиз Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатини («ЎЗБЕКИСТОН ВА ЖАҲОН ҲАМЖАМИЯТИ»); жамоатчилик фикрини ўрганиш натижаларини («ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИ»); ижтимоий-сиёсий тадқиқотлар ва ижтимоий онгнинг ижтимоий идеалини («ИЖТИМОИЙ ТАДҚИҚОТЛАР»; фан ва таълим масалаларининг социологик таҳлилини («ИЛМ-ФАН. ИННОВАЦИЯЛАР. ТАЪЛИМ»); этник ўзлик табиатини («МЕНТАЛИТЕТ МОЗАИКАСИ»); қадриятлар моҳияти ва мазмунини («МАЪНАВИЯТ – КЕЛАЖАК САРИ ЙЎЛ»); фан оламидаги долзарб воқеалар, қарашлар, фикрлар, мулоҳазаларни («ВОҚЕАЛАР. ФАКТЛАР. ШАРҲЛАР»); ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар натижаларини («ИҚТИСОДИЙ ДЕМОКРАТИЯ ВА БОЗОР МУНОСАБАТЛАРИ»); ҳуқуқий муносабатлар ва суд-ҳуқуқ ислоҳотларини баҳолаш мезонлари ва усулларини («ҲУҚУҚИЙ МАСАЛАЛАР: НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТ»); гносеологик тадқиқотларда ижтимоий-сиёсий, маданий, ахлоқий ва фалсафий ғояларнинг квинтэссенциялари масалаларини («ВАҚТ КОНТЕКСТИДА МАДАНИЯТ ФАЛСАФАСИ»), ёшларга оид сиёсатнинг қадрият макони таҳлилини («ЁШ ДАВЛАТДА ЁШЛАР») ва ҳоказоларни акс эттирувчи рукнлар билан намоён этилган.

Ҳурматли муаллифлар ва ўқувчилар журналимиз таҳририй ҳайъати сизни 2022 йилда унинг шаклланишида «Ижтимоий фикр» РЖФЎМнинг расмий веб-сайтида тақдим этилган замонавий ва техник талабларни ҳисобга олган ҳолда долзарб ва муаммоли мақолаларингиз билан фаол иштирок этишга таклиф қилади.