06.07.2023
341
«ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВИ – 2023” мавзусидаги жамоатчилик фикри сўрови натижалари
Мамлакат Президентининг муддатидан илгари ўтказиладиган сайлови доирасида «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази жорий йилнинг 10 майидан 26 июнигача жамоатчилик фикри сўровларини ўтказди. Тадқиқотларда мамлакатнинг барча минтақаларидаги 18 ва ундан катта ёшдаги 4200 нафардан ортиқ респондентлар иштирок этишди, улардан эркаклар - 49,9% ва хотин-қизлар 50,1%ни ташкил қилди.
2023 йилнинг 10 майидан 26 июнигача ўтказилган сўровлар динамикасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш санаси ҳақидаги хабардорликнинг ўсиши кузатилмоқда – ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг 26 июнигача 12,7%га ўсди ва 92,3%ни ташкил қилди. Ўзбекистонликларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётига қизиқиши юқори хабардорлик даражасининг тасдиғи ҳисобланади, унинг кўрсаткичи эса 82,3%ни ташкил этди. Фуқаролар мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётига турли даражадаги мунтазамликда қизиқадилар: 43,5% респондентлар - доимий равишда, 37,2% - вақти-вақти билан.
Сайлов жараёнида сайловнинг барча босқичларини ташкил этиш ва ўтказишни оммавий ахборот воситаларида ёритиш жуда муҳим аҳамиятга эгадир. Тадқиқотлар натижалари ўзбекистонликлар ишонадиган ва фойдаланадиган барқарор ахборот манбаларини кўрсатиб берди. Сўровнинг кўрсатишича, телевидение (56,5%), ижтимоий тармоқлар (Фейсбук ва Инстаграм) (33%), Телеграм каналлари, шунингдек, маҳаллий телеканаллар (28,8%) мамлакатда бўлажак Президент сайлови ҳақидаги асосий ахборот манбалари ҳисобланади.
Комплекс тадқиқотда муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш Ўзбекистон фуқаролари учун муҳим эканлигини идрок этиш даражаси ўрганилди. Сўровнинг кўрсатишича, 86,6% фуқаролар учун бўлажак сайлов ҳаётидаги муҳим воқеа ҳисобланади ва унда шахсан иштирок этиш жуда муҳим аҳамиятга эгадир.