350

Мамлакатимиз электрон оммавий ахборот воситалари веб-сайтлари нашрларининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси устувор йўналишларининг амалга оширилишини ёритиш» мавзусидаги мониторинги

 «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан «Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси устувор йўналишларининг амалга оширилишини ёритиш» мавзусида контент-таҳлилнинг социологик усули асосида электрон оммавий ахборот воситаларининг мониторинги ўтказилди.

Танловга Миллий доменнинг фойдаланувчилар орасида энг оммалашган “Prezident.uz”, “Xs.uz”, “UzA.uz”, “Yuz.uz”, “Kun.uz”, “Gazeta.uz”, “Daryo.uz” ва “Podrobno.uz” каби давлат ва хусусий интернет нашрлари киритилди.

Умуман олганда, манбаларнинг оммавийлиги ва нуфузлилиги, шунингдек, аудиторияга таъсир ўтказиш ва жамоатчилик фикрини шакллантириш қобилияти танловнинг асосий мезонлари бўлди. Тадқиқот даври 2022 йил декабрь - 2023 йил январь ойларини ўз ичига олди.

1-расм. Манбалар бўйича ахборот материаллари улушларининг нисбати

1-расмдан кўриниб турганидек, ўрганиш даврида танлаб олинган интернет нашрлари орасида тадқиқот мавзуси бўйича энг кўп ахборот-таҳлилий материаллар қуйидаги интернет нашрлари томонидан чоп этилди ва улар танлаб олинган нашрлар умумий ҳажмидан 58,2%ни ташкил қилди (459 та мақола): “Gazeta.uz” (116),  “Podrobno.uz” (91) ва “UzA.uz” (60 та мақола).

Нашрлар мазмунининг таҳлили материалларнинг умумий ҳажмидан 275 та мақола ахборот хусусиятига ва 184 таси таҳлилий хусусиятга эга эканлигини аниқлаб берди. Маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, тадқиқот вақтида танланган материалларни (459 та) икки миллион олти юз тўқсон беш минг нафардан ортиқ фойдаланувчилар кўриб чиқишга улгуришди (2695 466 марта кўрилган), (2-расмга қаранг).

2-расм. Тадқиқ этилаётган мавзу бўйича ахборот материалларининг сони, нашрларнинг хусусияти ва кўришларнинг умумий сони

Нашрларни танлаш ва таҳлил қилиш классификаторнинг 3-расмда келтирилган йўналишлари бўйича амалга оширилиб, тизимлаштирилди.

3-расм. Классификатор йўналишлари бўйича нашрларнинг умумий сони

Ахборот материаллари «Сиёсат», «Ҳуқуқ», «Жамият», «Фан ва таълим», «Соғлиқни сақлаш», «Маданият», «Спорт», «Технология» ва «Иқтисодиёт» йўналишлари бўйича гуруҳланган (4-расмга қаранг).

4-расм. Тадқиқот йўналишлари бўйича танлаб олинган нашрлар нисбати

Диаграммадан кўриниб турганидек, энг кўп нашрлар «Жамият» (209 та), «Сиёсат» (157 та) ва «Иқтисодиёт» (69 та) каби соҳаларга тўғри келади. Тадқиқот соҳалари бўйича нашрларнинг улушлари қуйидагича тақсимланди:

Нашрларнинг асосий қисми бошқарувни маъмурий ислоҳ қилиш, «Самарали давлат бошқаруви тизими» йўналиши (35,9%) ҳамда фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва маҳаллаларни ободонлаштиришни ўз ичига олган ижтимоий соҳага, хусусан, «Таълим, соғлиқни сақлаш, маҳалла институти» йўналишига (30,1%) бағишланган. Нашрларнинг энг кам сони жамиятда миллатлараро дўстлик ва динлараро тотувликни, бағрикенгликни мустаҳкамлаш билан боғлиқ йўналишга бағишланган (2,9%).

«Сиёсат» соҳасида нашрларнинг асосий қисми «Самарали давлат бошқаруви тизими» йўналишига тўғри келади (88,5%).

«Иқтисодиёт» соҳасида нашрларнинг энг кўп сони «Маҳаллий ва хорижий инвестицияларнинг ўсиши» (55,1%) ҳамда «Самарали давлат бошқаруви тизими» (24,6%) йўналишларига тўғри келади.

5-расм. Тадқиқот соҳалари бўйича классификатор йўналишларининг танлаб олинган нашрлари нисбати

6-расм. Ойлар бўйича нашрларнинг умумий ҳажмга нисбати

 

6-расмдан кўриниб турибдики, нашр қилиш бўйича энг кўп фаоллик 2022 йилнинг декабрь ойига тўғри келади.

 

Хулосалар

Тадқиқот мавзуси бўйича веб-сайтларнинг контент-таҳлили натижасига кўра, умуман олганда, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси устувор йўналишларининг амалга оширилишини ёритиш» мавзусидаги контент-таҳлил тадқиқоти шуни кўрсатмоқдаки, тадқиқот даврида оммавий ахборот воситалари ахборот материалларининг катта қисми Ўзбекистон жамияти ҳаётидаги муҳим воқеаларни ёритган.

Электрон оммавий ахборот воситаларининг медиа базасини ўрганиш доирасида веб-сайтлар мониторинги шуни кўрсатдики, мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасининг устувор йўналишларини амалга оширишга қаратилган комплекс, тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Тадқиқот натижалари шундан далолат бериб турибдики, 2022 йилнинг декабрь ва 2023 йилнинг январь ойларида танлаб олинган интернет нашрларининг контент таҳлили чоғида 459 та мақола чоп этилган бўлиб, улардан 275 таси ахборот материаллари ҳисобланади ва 184 таси таҳлилий хусусиятга эга, яъни муайян фактлар таҳлил қилинадиган, шунингдек, якуний хулосага келинадиган ва хулосалар келтириладиган матнни ўзида намоён этувчи публицистик жанрдадир.

Классификатор йўналишлари бўйича нашрларнинг энг кўп сони давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг маъмурий тизимини ислоҳ қилиш, «Самарали давлат бошқаруви тизими» йўналиши (50,6%) ҳамда фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва маҳаллаларни ободонлаштиришни ўз ичига олган ижтимоий соҳа, хусусан, «Таълим, соғлиқни сақлаш, маҳалла институти» йўналиши билан боғлиқ (19,8%). Ёритиш интенсивлиги бўйича кейинги ўринда «Мамлакат иқтисодиётига маҳаллий ва хорижий инвестицияларнинг ўсиши» йўналиши туради (14,8%).

Классификатор йўналишларига нисбатан белгиланган давр учун нашрларнинг энг кўп сонига эга бўлган соҳалардаги ахборот материалларининг қиёсий таҳлили шуни кўрсатдики, «Жамият» соҳасида мақолаларнинг энг кўп сони классификаторнинг қуйидаги йўналишларига тўғри келади: «Самарали давлат бошқаруви тизими » (35,9%) ва «Таълим, соғлиқни сақлаш, маҳалла институти» (30,1%).

«Сиёсат» соҳасидаги нашрларнинг мутлақ кўпчилиги ҳам «Самарали давлат бошқаруви тизими» йўналишига тўғри келади (88,5%).

Нашрларнинг интенсивлиги ва ҳажми бўйича кейинги ўринни «Иқтисодиёт» соҳаси банд этган бўлиб, унинг нашрларининг асосий улуши «Мамлакат иқтисодиётига маҳаллий ва хорижий инвестицияларнинг ўсиши» (55,1%) ҳамда «Самарали давлат бошқаруви тизими» (24,6%) йўналишларига тўғри келади (5-расм).

Таъкидлаш лозимки, ҳисоблаш вақтида тадқиқот мавзуси бўйича чоп этилган ахборот материалларини кўриб чиқишларнинг умумий ҳажми 2,6 млн.дан ортиқ бўлди (2-расм).