372

Тадқиқотнинг мақсади: мамлакат фуқароларининг COVID-19 коронавирус инфекцияси тўғрисида хабардорлик даражасини аниқлаш ва Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисида ўзбекистонликларнинг фикрини ўрганиш.

Жамоатчилик фикри сўрови 2020 йил 16-20 март кунлари Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва Ўзбекистоннинг барча вилоятларида 18 ёш ва ундан катта ёшдаги респондентлар ўртасида ўтказилди. Унда мамлакатдаги барча стационар ва мобил телефон алоқаси абонентлари орасидан танлаб олинган жами 500 нафар респондентлар сўралди.

Маълумот Марказ мутахассислари тайёрлаган ягона андазавий саволнома бўйича телефон сўрови ўтказиш орқали йиғилди.

Сўров 75,4% сўралган фуқаролар COVID-19 коронавирус инфекцияси ҳақида, инфекциянинг юқиш йўллари ва ундан ҳимояланиш усуллари ҳақида етарлича маълумотга эга эканлигини кўрсатди.