410

Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси Президенти  раҳбарлигида Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ўтказилаётган ислоҳотларга пандемиянинг салбий таъсирини юмшатиш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида жамоатчилик фикрини ўрганиш.

Жамоатчилик фикри сўрови 2020 йил 21-26 апрель кунлари Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва Ўзбекистоннинг барча вилоятларида 18 ёш ва ундан катта ёшдаги респондентлар ўртасида ўтказилди. Унда мамлакатдаги барча стационар ва мобил телефон алоқаси абонентлари орасидан танлаб олинган жами 511 нафар респондентлар сўралди.

Маълумот Марказ мутахассислари тайёрлаган ягона андазавий саволнома бўйича телефон сўрови ўтказиш орқали йиғилди.

 

Телефон сўрови натижаларининг кўрсатишича, фуқароларнинг кўпчилиги ўзини изоляциялаш шароитида мамлакатимизда фуқароларга ёрдам бериш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни ижобий баҳолайдилар.                         78,4% сўралганларнинг фикрича, улар «мамлакатимизда фуқароларга ёрдам бериш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлардан тўлиқ даражада қониқадилар»,  9,1%  фуқаролар эса  «қисман қониқишларини» билдирдилар.

Мамлакатда коронавирус тарқалишининг олдини олиш, мақбул санитар-эпидемиологик вазиятни таъминлаш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, пандемиянинг Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салбий таъсирини юмшатишга қаратилган ҳукумат қарорларининг тўғрилиги ва ўз вақтида қабул қилинаётганлигига мамлакат аҳолисининг ишончи комил.

Ўзбекистонликлар карантин тадбирлари ва ўзини изоляциялаш тартибининг жорий этилиши ўзлари ва оила аъзоларининг саломатлигини муҳофаза қилишга бевосита ёрдам беришини, инфекцияни юқтириш хавфи ва коронавирус билан янги касалланишлар сонини камайтиришини англайдилар.